ISSN 1991-3087
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100
Яндекс.Метрика

НА ГЛАВНУЮ

Пути подготовки воспитателей к инновационной деятельности

 

Кенжаева Дильдора Теркашевна,

кандидат педагогических наук, доцент,

Ашурова Сожида,

студентка.

Каршинский государственный университет, Узбекистан.

 

Тарбиячиларни инновацион фаолиятга тайёрлаш йўллари

 

Кенжаева Дилдора Теркашевна,

Қарши давлат университети доценти,п.ф.н., Узбекистан,

Ашурова Сожида,

Қарши давлат университети талабаси, Узбекистан.

 

Бутун дунёда шу билан бирга она Ватанимиз Ўзбекистонда ҳам жуда тез суръатлар билан илмий техника тараққиёти йилдан-йилга ошмоқда, кишиларнинг яшаш шароити яхшиланмоқда. “Боланинг онги асосан 5-7ёшда шаклланишини инобатга оладиган бўлсак, айнан мана шу даврда бола ҳамма яхши-ёмон нарсани тушуниб, англай бошлайди, унинг беғубор онги бамисоли босма қоғоз сингари оиладаги, ён-атрофдаги барча воқеа-ҳодисаларни, уларни замиридаги таассуротларни ўзига шимиб сингдириб олади. Қисқача айтганда, хонадондаги ҳар бир нарса дарахт ва ўсимликлар буларнинг барчаси боланинг кўзида гўёки оламнинг беқиёс мўъжизаси бўлиб кўринади ва шу тариқа у дунёни ўзи учун кашф қилади” [1, 53-54].

Ана шу оддий хақиқатдан келиб чиқиб, фарзандларимизни мустақил ва кенг фикрлаш қобилиятига эга бўлган, онгли яшайдиган баркамол инсонлар этиб вояга етказиш таълим-тарбия соҳасининг асосий мақсади ва вазифаси бўлиши лозим...» [1, 61-62].

Кадрлар тайёрлаш миллий модели таркибий қисмларидан бири бўлган шахсни ҳар томонлама камолга етказиш, юксак маънавий ва ахлоқий сифатларни тарбиялашда мактабгача таълим муассасаларининг ўрни беқиёс бўлиб, унда фаолият юритаётган тарбиячиларни инновацион фаолиятга тайёрлаш келажакда жаҳон стандартларига жавоб бера оладиган минглаб баркамол авлодларнинг юзага келишида муҳим аҳамиятга эга.

Мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантириш ва мактабга тайёрлаш жараёни олдига қўйилган мақсад ва вазифаларнинг бажарилиши «Мактабгача ёшдаги болалар таълим-тарбиясига қўйиладиган Давлат талаблари» орқали назорат қилинади.

Замонавий мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси бугунги куннинг ҳар битта янгилигидан ҳабардор бўлиши ва уни таълим амалиётида қўллаш кўникма ва малакасига эга бўлиши лозим. Ҳусусан тарбиячини инновацион фаолиятга тайёрлаш бугунги куннинг энг долзарб муаммоларидан бўлиб мактабгача тарбияни самарали ташкил этиш ва ривожлантириш учун қатор вазифаларни амалга ошириши лозим бўлади.

Тадқиқотчилардан К.Роджерс, С.Майлс, Э.Брансуиклар педагогик инновациялар ҳақида фикр юритиб, янгиликларнинг энг кўп миқдори мослаштирилган, кенгайтирилган ҳамда қайта ишланган ғоялар, ишлар бўлиб, улар маълум муҳит ва вақт ичида алоҳида долзарб бўлади деган қарорга келадилар [2, 61-62].

Тарбиячининг инновацион фаолиятига яратувчилик жараёни ва ижодий фаолият натижаси сифатида қаралади. Тарбиячи инновацион фаолиятининг энг муҳим тавсифи креативликдир.

Креативлик термини англия-америка психологиясида 60-йилларда пайдо бўлди. У индивиднинг янги тушунча яратиши ва янги кўникмалар ҳосил қилиш қобилияти, хислатини билдиради.

Ж.Гилфорд креативликни тавсифлайдиган қатор индивидуал қобилиятларни кўрсатади:

-                   фикрининг равонлиги;

-                   фикрни мақсадга мувофиқ йўллай олиши;

-                   ўзига хослик (оригиналлик);

-                   қизиқувчанлик;

-                   фаразлар яратиш қобилияти;

-                   хаёл қила олиш, фантастлик (фантазия).

Тарбиячи фаолиятидаги креативликнинг бир неча босқичларини белгилаш мумкин:

-                   биринчи босқичда тайёр методик тавсияномалар кўчирилади;

-                   иккинчи босқичда мавжуд тизимга айрим мосламалар (модификациялар), методик усуллар киритилади;

-                   учинчи босқичда ғояни амалга ошириш мазмуни, методлари, шакли тўла ишлаб чиқилади; тўртинчи босқичда ўқитиш ва тарбиялашнинг ўз бетакрор контсепцияси ва методикаси яратилади.

Тарбиячининг инновацион фаолияти тузилмасидаги энг муҳим компонент бу рефлекциядир.

Рефлекция тарбиячининг ўз онги ва фаолиятини белгилаш ва таҳлил қила олиши деб қаралади (ўз фикри ва ҳаракатларига ташқаридан назар. В.А.Сластенин). [3, 41-42].

Педагогикага оид адабиётларда рефлектив жараёнларни изоҳлашнинг икки анъанаси мавжудлиги айтилади:

-                   объектлар моҳиятини изоҳлашга ва уларни конструкциялашга олиб келадиган онгнинг рефлектив таҳлили;

-                   шахслараро мулоқот маъносини тушуниш рефлекцияси;

Бу билан боғлиқ равишда педагог олимлар қуйидаги рефлектив жараёнларни фарқлайдилар:

-                   ўз-ўзини ва бошқаларни тушуниш;

-                   ўз-ўзига ва босқҳаларга баҳо бериш;

-                   ўз-ўзини ва бошқаларни изоҳли таҳлил қилиш.

Психологик луғатда шундай изоҳ берилади: "Рефлекция – фақат субъектннг ўз-ўзини билиши ва тушуниши эмас, балки бошқалар унинг шахсий хислатлари, ҳис қилиш туйғуси ва билиш (когнитив) тасаввурларини билиш ҳамда тушунишини аниқлаб олишини ҳам англатади.

Инновационлик педагогик жараённи ифодалаб, нафақат унинг дидактик қурилмасига, балки тарбиячининг ижтимоий моҳиятли натижалари ва руҳий қиёфасига ҳам тааллуқлидир.

Инновационлик очиқликни, бошқалар фикрининг тан олинишини билдиради.

Тарбиячининг инновацион фаолияти турли хилдаги қарашларнинг тўқнашуви ва ўзаро бойитилиши динамикасида амалга ошишини кўзда тутади.

Тарбиячининг инновацион фаолиятини самарали амалга ошириш бир қатор шарт-шароитларга боғлиқ. Унга тарбиячининг тайинли мулоқоти, акс фикрларга нисбатан беғараз муносабат, турли ҳолатларда рационал вазиятнинг тан олинишини уқтиришга тайёрлиги киради. Бунинг натижасида тарбиячи ўз билим ва илмий фаолиятини таъминлайдиган кенг қамровли мавзу (мотив)га эга бўлади.

Кейинги шарти – бу тарбиячининг маданият ва мулоқотга шайлиги.

Тарбиячининг инновацион фаолияти воқеликни ўзгартиришга, унинг муаммолари ва усулларини йечишни аниқлашга қаратилгандир.

Инновацион фаолият қуйидаги асосий функциялар билан изоҳланади:

-                   касбий фаолиятнинг онгли таҳлили;

-                   меъёрларга нисбатан танқидий ёндашув;

-                   касбий янгиликларга нисбатан шайлик;

-                   дунёга ижодий яратувчилик муносабатида бўлиш;

-                   ўз имкониятларини рўёбга чиқариш, ўз турмуш тарзи ва интилишларини касбий фаолиятида мужассам қилиш.

Демак, тарбиячи янги педагогик технологиялар, назариялар, концепцияларнинг муаллифи, ишлаб чиқарувчиси, тадқиқотчиси, фойдаланувчиси ва тарғиботчиси сифатида намоён бўлади.

Тарбиячининг инновацион фаолияти таҳлили янгилик киритишнинг самарадорлигини белгиловчи муайян меъёрлардан фойдаланишни талаб қилади. Бундай меъёрларга - янгилик, мақбуллик (оптималност), юқори натижалилик, оммавий тажрибаларда инновацияни ижодий қўллаш имкониятлари киради.

Янгилик педагогик янгилик меъёри сифатида ўзида таклиф қилинадиган янгини, янгилик даражаси моҳиятини акс эттиради. Педагог олимлар янгиликнинг қўлланиш машҳурлиги даражаси ва соҳасига кўра фарқланадиган мутлақ, чегараланган мутлақ шартли, субъектив даражаларини фарқлайдилар.

Мақбуллик меъёри тарбиячи ва тарбияланувчининг натижага эришиши учун сарфланган куч ва воситаларини билдиради.

Натижалилик тарбиячи фаолиятидаги муайян муҳим ижобий натижаларни билдиради.

Тарбиячининг инновацион фаолияти ўз ичига янгиликни таҳлил қилиш ва унга баҳо бериш, келгусидаги ҳаракатларнинг мақсади ва контсепциясини шакллантириш, ушбу режани амалга ошириш ва таҳрир қилиш, самарадорликка баҳо беришни қамраб олади.

Инновацион фаолиятнинг самарадорлиги педагог шахсияти билан белгиланади.

В.А.Сластенин тадқиқотларида тарбиячининг инновацион фаолиятга бўлган қобилиятларининг асосий хислатлари белгилаб берилган [2, 68-69]. Унга қуйидаги хислатлар тааллуқли:

шахснинг ижодий-мотивацион йўналганлиги. Бу – қизиқувчанлик, ижодий қизиқиш; ижодий ютуқларга интилиш; пешқадамликка интилиш; ўз камолотига интилиш ва бошқалар;

Инновацион фаолиятда энг муҳим масалалардан бири-тарбиячи шахсидир.

Тарбиячи-новатор сермаҳсул ижодий шахс бўлиши, креативликни, кенг қамровли қизиқиш ва машғулликни, ички дунёси бой, педагогик янгиликларга ўч бўлиши лозим.

Тарбиячини инновацион фаолиятга тайёрлаш икки йўналишда амалга оширилиши лозим:

-                   янгиликни идрок қилишга инновацион шайликни шакллантириш;

-                   янгича ҳаракат қила олишга ўргатиш.

Инновацион фаолиятни ташкил этишда талабаларнинг ўқув-билиш фаолияти ва уни бошқариш алоҳида аҳамиятга эга.

Ҳулоса қилиб айтганда инновация жараёнлари, уларнинг функциялари, ривожланиш қонуниятлари, механизмлари ва уни амалга ошириш технологиялари, бошқариш тамойилларининг педагогик асосларини ўрганиш олий мактаб ўқув жараёнини замонавий педагогика ҳамда психология фанлари ютуқлари асосида жаҳон стандартлари даражасида ташкил этиш имконини беради.

 

Фойдаланилган адабиётлар

 

1.                  Каримов. И.А. Юксак маънавият-енгилмас куч.- Т.: 2008, 173б.

2.                  Саидаҳмедов Н. Янги педагогик технологиялар. – Т.: Молия, 2003. – 172 б.

3.                  Сластенин В.А. Формирование профессионалной культур учителя / Учебное пособие. – М.: Прометей. 1993. – 177 с.

 

Поступила в редакцию 03.12.2015 г.

2006-2019 © Журнал научных публикаций аспирантов и докторантов.
Все материалы, размещенные на данном сайте, охраняются авторским правом. При использовании материалов сайта активная ссылка на первоисточник обязательна.