ISSN 1991-3087
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100
Яндекс.Метрика

НА ГЛАВНУЮ

Казахская драматургия на сцене каракалпакского театра

 

Уснатов Рашид Жаксылыкович,

старший преподаватель Государственного института искусства и культуры Узбекистана.

 

Қорақалпоқ саҳнасида қозоқ драматургияси

 

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти “Мусиқали, драматик театр ва кино санъати”кафедраси катта ўқитувчиси.

 

Қорақалпоқ миллий театри ўзининг дастлабки қадамларидан бошлаб, эндигина профессионаллик сари дадил қадамлар ташлаётган қозоқ театр санъати намаёндалари ва драматургларининг тажрибилари, шиддатли изланишлари, янгиликка интилишларидан рағбатланиб, миллий профессионал театр ва драматургиясини ривожлантиришга ҳаракат қилган. Бу ўзаро ҳамкорлик ва дўстона муносабатларнинг натижасида биринчилардан бўлиб қорақалпоғистонлик қаламкаш Қарабай Эрмановнинг “қорақалпоқ қизи” пъесаси қозоқ театри ва қозоқ драматурги Байимбет Майлиннинг “Талтангбойнинг тартиби” комедияси қорақалпоқ театрининг репертуаридан жой олган ўтган асрнинг 30-йиллари бошида қорақалпоқ давлат театри юқори малакали профессионал мутахассисларга мухтожлик сезилди. Театрнинг фаолиятини жонлантириш, репертуарини янги асарлар билан бойитиш мақсадида қўшни республикалардан тажрибали мутахассислар таклиф қилишади.Қорақалпоқ театри жамоасига ижодий ёрдам бериш мақсадида ўзбекистондан таниқли режиссёрлар Зухур Қобулов ва Жавод Обидовлар қозоқстандан Т. Омаровлар келишади.

1933-1936 йилларда қорақалпоқ театри репертуарини янги асарлар билан бойитишга Асан Бегимовнинг “Бул ким?” ўзбек драматурги Комил Яшиннинг “Ичкарида” (“Гулсара”) ва қозоқ драматурги Байимбет Майлининг “Талтангбайдинг тартиби” каби асарларига сахнавий хаёт бағишлаб, томошабинларга тортиқ қилади.

Ўткан асрнинг эллигинчи йиллар бошларида қорақалпоқ театри ўз репертуарини қардош халқлар драматургиясининг бадиий пухта асарлари билан бойитишга астойдил харакат қилади. Абдулла Қаххорнинг “Шохи сўзана” “Оғриқ тишлар”, Бахром Рахмановнинг “Юрак сирлари”, қозоқ драматурги Ғ Мусреповнинг “Қўзи-кўрпеш Баян сулув”, “Қиз жипек” драмалари айнан шу даврда ўзбек ва қозоқ тилларидан қорақалпоқ тилига ўгирилиб, театр репертуарини замонавий ва тарихий мавзулардаги зуволаси пишиқ, томошабинларга маънавий озуқа, эстетик завқ бераоладиган спектакллар билан бойитди.

1950 йили драматург Сапар Хўжаниязов Ғабит Мусреповнинг “Қўзи-кўрпеш Баян-cулув” трагедиясини қорақалпоқ тилига ўгириб, ўзи сахналаштиради. Асарнинг ғоявий бадиий ва тарбиявий мазмунини очишга хизмат қиладиган етакчи қаҳрамонлар ролларига театрнинг етакчи ижодий кучлари жалб қилинади. Қўзи роли Йўлдаш Мамутовга, Баян сулув роли- Тўхта Рахмановага, Қодар-Рейимбай Сейтов ва Қарабой роли тажрибали актёр Эсен Давлетовга ишониб топширилади.

Қозоқ халқининг бой фолъклор материаллари асосида ёзилган бу трагедия ўзининг гуманистик ғоялари билан қозоқ ва қорақалпоқ халқларининг севиб томоша қилинадиган спектаклига айланди. Спектаклдаги романтик рух, беғубор, булоқ чашмаларидай тиниқ мухаббат, Қўзи ва Баян сулувнинг қалб тўғёнлари серенадаси томошабинларни хиссиётлар оламига етаклайди, алангаланган эхтирослардан кўзларига ёш қалқийди. Лиро-драматик пландаги ролларнинг мохир ижрочиси Йўлдош Мамутовнинг эхтиросларга бой Қўзисининг онасига қарата “она, бугун ер юзида фақат биттагина сўз эшитилади, у ҳам бўлса, Баян!. Шамол Баян деб эсади, кўллар Баян деб тўлқинланади, осмон Баян деб гумбирлайди” ҳақиқатданда “Қўзи-Кўрпеш Баян-Сулув” қозоқ театрининг “Ромео ва Жулъеттаси”. Спектаклнинг таъсирчанлигини таъминлашда салбий қахрамон Қодар ролини ижро қилган сахнабоп актёр Рейимбай Сейитовнинг хизмати тахсинга лойиқ бўлди.

Томошабинлар спектаклни зўр мамнуният билан кутиб олади. Айниқса Қўзи билан Баяннинг чин мухаббати, Қарабай билан Тантиқнинг хийла-ю найранглари, тилёғламаликлари томошабинларни ишонтираолди. Спектаклдаги мухаббат мавзусининг яхшилик билан ёвузлик, инсонийлик билан сотқинлик мавзуларининг тўлароқ очилишида бош ролларни ижро қилган артистлардан Эсан Давлетов-Қарабой, Зайит Зарипов-Тантиқ, Сапаргул Авезова-Мақбал, Соня Қарабаева-Купекей, Тўхта Рахманова-Баян, Йўлдаш Мамутов-Қўзи ва Рейимбай Сейитов-Қодарларнинг хизматлари катта бўлган.

50-йилларнинг бошларида қорақалпоқ давлат театрида купроқ соф драматик йўналишдаги асарларга эътибор берилган эди. 1951-йили драматург, театр директори Сапар Хўжаниёзов ва мусиқали драмаларда бош қаҳрамонлар ролларида халққа танилган актёр Йўлдош Мамутовларнинг ташаббуслари билан қозоқ драматургиясининг классик асарларидан Ғ.Мусреповнинг “Қиз жипек” асари қорақалпоқ тилига таржима қилиниб (таржимон С.Хўжаниёзов) режиссёр Йолдош Мамутов томонидан сахналаштирилади. Қорақалпоқ театри учун “Қиз жипек” спектаклининг аҳамияти, оддий халқ театр мухлислари мириқиб томоша қиладиган, соф мухаббат мавзусига бағишланган, халқ ижодиёти дурдоналарининг гуманистик ғояларини тарғибот қиладиган бадиий баркамол спектакл билан театр репертуари ўзининг асосий йўналишига қайтди.

Қозоқ театрининг сермазмун, сержило “тарбиявий ва маънавий юки залворли” “Қиз жипек” мусиқали драмаси қорақалпоқ театри актёрларидан Т. Рахманова, Й. Мамутов, Р. Сейтов, С. Аўезова, С. Қарабаеваларнинг маҳорат бобида катта мувафаққиятларга эришишларига замин яратди.

Янада қорақалпоқ драматургиясида Асан Бегимов ва Тореш Алланазаровларнинг “Ғарип ашиқ” достони асосида шу номдаги чиройли дил тортадиган томошабоп мусиқали драмасининг яратилишига туртки бўлди. Компазитор Олимжон Халимов, халқ бахшиси Жапақ Шамуратов, драматурглар Асан Бегимов, Тореш Алланазаровлар ижодларининг махсули “Ғарип ошиқ” спектакли кўп йиллар давомида театр репертуарини безаб турган томошабинларнинг севиб томоша қиладиган спектаклига айланган эди.

Баян сулув, Қиз жипек Тухта Рахманованинг бор имкониятларини, Қўзи ва Тўлаган романтик актёр Йўлдаш Мамутовнинг лирик кечинмаларга бой, мухаббат куйчисига айлантирган Рейимбай Сейтовнинг куч ва қудратга тўла, эҳтиросларини жиловлай олмай қасоскорлик йўлини танлаган Қодар ва Бекежанлари қорақалпоқ театри тарихида мухрланиб қолди.

Қорақалпоқ театрининг 90-йиллик тарихи, унинг ривожланиш йўллари, актёрлик ва режиссёрлик санъатининг камол топиши, миллий драматургиясининг янги-янги мавзу ва жанрлар билан бойишида қардош халқлар, жумладан қозоқ театр арбоблари ва драматургларининг ижодий ҳамкорликлари мухим ахамият касб этди.

Ш.Хусаиновнинг “Алдар кўсе”, К Байсейтов ва К Шанғитбаевларнинг “Уш бойдақ” (“Жан қызлар”) С. Балғабаевнинг “Бизлерде ашық болғанбыз” “Мухаббатсыз аср”, “Енг сулув келинчак” комедия ва мусиқали комедиялари турли йилларда Бердақ номидаги республика мусиқали театрининг репертуарини, маънавий дунёсини бойитишга хизмат қилган, қорақалпоқ томошабинларини қардош қозоқ драматургиясининг тарихий, замонавий ва фолкьлор жанрларидаги етук, бадиий баркамол асарлари билан таништиришда катта ахамият касб этган.

 

Фойдаланган адабиётлар

 

1.                  Т Баяндиев “Рейимбай Сейтов” Нокис: “Каракалпакстан” 1992 й.

2.                  Т Баяндиев “Каракалпакскому театру 50 лет” Нукус: “Каракалпакстан” 1976 г.

 

Поступила в редакцию 16.11.2016 г.

2006-2019 © Журнал научных публикаций аспирантов и докторантов.
Все материалы, размещенные на данном сайте, охраняются авторским правом. При использовании материалов сайта активная ссылка на первоисточник обязательна.