ISSN 1991-3087
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100
Яндекс.Метрика

НА ГЛАВНУЮ

Использование психологических тренингов при подготовке детей дошкольного возраста к школе

 

Абдукаххарова Гульноза Абдурасуловна,

Кашкадариньский ИППКРНО, Узбекистан.

 

Мактабгача ёшдаги болаларни мактабга тайёрлашда психологик тренинглардан фойдаланиш йўллари

 

Абдукаххарова Гульноза Абдурасуловна,

Қашкадарё Вилоят ХТХҚТВМОИ, Ўзбекистон.

 

Использование социально-психологических тренингов в дошкольном образовании с использовнием дидактических игр.

Игры являются главным в деятельности детей. Они помогают при образавании и коллективизатции. Также во время игры развиваются интересы других людей.

Ключевие слова: тренинг, психологических, психологик, социальный, дидактик, коллективизм, характер, психик процесс, мотив, личность.

 

Ўзбекистон Республикасининг мустақилликка эришуви натижасида жамиятимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг янги босқичига ўтди. Ҳозирги даврда жамиятнинг янгиланиши таълим ва тарбия соҳасини ўзгартиришни, унга янгича муносабат ва ёндашувини талаб этмоқда. Шу нуқтаи назардан соғлом, мустақил фикрловчи, ақлий жиҳатдан ривожланган, юксак аҳлоқий ва истеъдодли шахсни шакллантириш масаласи давлат аҳамиятига молик масалалардан бири бўлиб ҳисобланади. Бунга Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А. Каримовнинг "Соғлом авлод учун" фармони, Вазирлар Маҳкамасининг "Таълим тўғрисида"ги янги Қонуни ва Кадрлар тайёрлашнинг миллий дастури яққол далил бўла олади. Одатда бундай психологик тайёргарлик боланинг мактабгача давридаги ижтимоий муҳит, мактабгача таълим муассасаси ва оила томонидан амалга оширилади. Бунинг муҳим томони шундаки, мазкур тайёргарлик асосан ўйин фаолияти орқали шакллантирилиб у мактабдаги ҳақиқий билим олиш талабига нисбатан этарли бўлмаслиги мумкин.Мактабга психологик тайёргарлик илк ўқув мотивларининг шаклланганлиги, боланинг билиш руҳий жараёнларининг этарли даражада ривожланганлиги, янги ижтимоий муҳитга мослашиш ва жамоавий ҳамкорлик куникмаларининг мавжидлиги, маънавий-аҳлоқий жиҳатлари, шунингдек, ақлий имкониятларининг таълим талабларига мутаносиблиги билан изоҳланади. Мактабгача таълимда ижтимоий психологик тренинглардан қўллашда дидактик ўйинлар мабойнида фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Мактабгача ёшдаги болаларда иккинчи сигнал системаси кучли ривожланади. Болада ўзини бирмунча тутиб олиш қобилияти пайдо бўлади, унинг катталар талабини бажариши, ўртоқларига ён бериши осонроқ бўлиб қолади. Ўйин болаларнинг асосий фаолиятидир. У болаларда коллективизмнинг таркиб топишига ёрдам беради, ўйинда бошқа кишиларнинг қизиқишларини тушуниш ривожланади. Мактабгача давр билишга оид қизиқишларнинг ҳамда дунё тўғрисидаги маълумотларнинг кўпроқ ва тезроқ тўпланиши билан характерланади. Мактабгача ёшдаги бола ниҳоятда қизиқувчанлиги билан ажралиб туради. Унинг бу қизиқувчанлиги:"Нега? Нима учун?" деган саволларга ҳамда "Ўзим!", деган сўзни айтиб, доимо турли ишларда ўзини беихтиёр синаб кўришда интилишда ифодаланади. Болага таълим-тарбия узоқ муддат, тизимли тарзда бериб борилади. Ҳозирги вақтда оиладаги тарбия ишлари таълим-тарбия муассасаларидаги тарбия ишлари билан қўшиб олиб борилмоқда.

1-тренинг.

«Йил фасллари» машқи.

Мақсад: ўқувчиларга эмоционал ҳолатларни имитация қилдириш орқали уларнинг эмоционал соҳасини коррекция қилиш ва ривожлантириш.

Машқнинг бориши: Олиб борувчи томонидан йил фасллари акс эттирилган расмлар кўрсатилади. Ҳар бир фасллар болалар билан таҳлил қилиниб, ҳар бир фаслдаги вазиятни ҳис қилиш сўралади. Масалан, қишдаги совуқни, қорбўрон ўйнаётганини, баҳорда очилган гулларни ҳидлаётганини, ёзда исиб кетаётганини, чўмилаётганини, кузда тўкилган барглар устидан юраётганини кўрсатиб бериш сўралади.

2- тренинг.

«Ҳайвонни тасвирлаб бер» машқи

Мақсад: Машқ тасаввур, ижодий қобилият, дунёқарашни ривожлантиради ҳамда жисмонан дам олишни таъминлайди.

Машқнинг бориши: Аввало ўқувчиларга мусиқа қўйиб, релаксацион машқ ўтказилади. Сўнг бирор ҳайвоннинг расми кўрсатилиб, ўша ҳайвонни гавда, қўл ҳаракатлари ва товуш ёрдамида тасвирлаб бериш сўралади.

3- тренинг.

«Ортиқчасини топ» машқи.

Мақсад: ўқувчиларда диққат ва мантиқий тафаккурни ривожлантириш.

Машқнинг бориши: Олиб борувчи ўқувчиларга 3таси битта умумийликка эга бўлган ва биттаси улардан фарқ қилувчи 4 та расм кўрсатади. Болалар улардан ортиқчасини топишлари лозим бўлади.

Якуний қисм:

Тренинг якунланади ва умумий хулосалар айтилади. Бола гўдаклигида оилада, сўнг яслида, боғчада, мактабда системали суратда тарбия ва таълим олади. Бундай узоқ муддатдаги таълим-тарбия бола психикасига, тараққиётига ўз таъсирини кўрсатади. Боланинг психик жиҳатдан ривожланишида билиш жараёнлари муҳим рол ўйнайди. Айниқса, хотира боланинг ақлини кўпгина тушунчалар ва маълумотлар билан бойитади.

таъсир этишида таркиб топади. Ана шу муҳим қонуний тарзда таъсир қиладиган вазиятларни очиш ва исботлаш билан болалар психологияси шуғулланади. Бола тараққийётидаги биринчи кундалик 19 асрнинг иккинчи ярмида Ч.Дарвин томонидан нашр қилинган.Ундан сўнг немис психологи В.Штерин, кейинроқ эса психологлардан Н.Н.Лодгина, Н.А.Менчинская, В.С.Мухина ва бошқалар болаларнинг психик тараққиёти юзасидан давомий тарзда олиб борган тадқиқотлари асосида яратилган кундаликни нашр қилганлар. Болалар психологиясида кенг қўлланиладиган метод-эксперимент усули саналади. Эксперимент методи кузатишга нисбатан фаол метод ҳисобланади. Агар кузатиш методида у ёки бу психик жараённи қайд этиш учун психолог шу психик жараённи қачон ва қандай шароитда пайдо бўлишини пойлаб юрса, эксперимент методи эса бунинг мутлақо аксидир. Бунда тадқиқотчи ўрганаётган билиш жараёнларини (хотира, идрок, тафаккур, нутқ) болаларда бир неча марта ўрганади. Бироқ, бу методлардан болалар психологиясида фойдаланишнинг ўзига хос томони шундаки, мактабгача тарбия ёшидаги болалар лаборотория шароитида ўтказиладиган эксперимент билан табиий шароитида ўтказиладиган экспериментнинг унчалик фарқига бормайдилар.

Хулоса қилиб айтганда, психологик тренинглар болаларнинг амалий фаолияти саналади. Чунки, унда болалар машғулотларда олган билимларидан фойдаланадилар. Шунинг учун ҳам психологик тренинглар болаларнинг билиш фаолиятларини кучайтиради,-олган билимларидан ҳар хил усулда фойдаланишлари учун ҳаётий шароит яратиб беради. Шундай қилиб, психологик тренинглар болаларни теварак-атроф тўғрисидаги билимларини мустаҳкамлашда ёрдам беради, ўз шахсий тажрибалари ва машғулотларда олган билимларини амалда қўллай билишга ўргатади, улардаги фикрлаш қобилиятлари, ижодий кучлар,сенсор жараённи ривожлантиради, олган билимларини тартибга солади. Психологик тренинглар таълим жараёнини енгилроқ, қизиқарлироқ ўтишига ёрдам беради.

 

Адабиётлар рўйхати

 

1.                  И.А.Каримов “Юксак маънавият – енгилмас куч” Тошкент “Маънавият” нашриёти-2008 йил.176 б.

2.                  Горбушина О.П. Психологический тренинг. Секреты проведения. СПб.: Питер, 2007. - 176 с: ил. - (Серия «Практическая психология»).

3.                  Захаров В.П., Хрящева Н.Ю. Социально-психологический тренинг. Л. 1990.

4.                  Макманов С.И. Хрящева Н.Ю. Психогимнастика в тренинге. Каталог. С.П.б.1993г, Ч1.

5.                  Бекназарова Л, Шодиев Б, Махмудова М Ижтимоий психологик тренинглар 2016 г.

 

Поступила в редакцию 02.12.2016 г.

2006-2019 © Журнал научных публикаций аспирантов и докторантов.
Все материалы, размещенные на данном сайте, охраняются авторским правом. При использовании материалов сайта активная ссылка на первоисточник обязательна.