ISSN 1991-3087
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100
Яндекс.Метрика

НА ГЛАВНУЮ

Особая техника запоминания цифр по системе «Можор»

 

Соатов Асадуллох Жабборович,

преподаватель Кашкадариньского ИППКРНО.

 

«Можор» системаси рақамларни хотирада сақлаб қолиш учун муҳим техника

 

Соатов Асадуллоҳ Жабборович,

Қашқадарё ХТХҚТМОИ ўқитувчиси.

 

Ҳозирги кунда хотирасидан нолимайдиган инсонлар орамизда жуда кам учрайди. Бунинг асосий сабабларидан бири сифатида информацияларнинг ҳаддан ташқари кўплигини айтиш мумкин. Шу сабаб ўзлаштираётган маълумотларимизни хотирада мустаҳкам сақлаб қолиш учун албатта муайян қонуниятларга таянишимиз лозим бўлади. Ушбу қонуниятлар биздаги маълумотларни тартибли равишда ўзига боғлиқ бўлган бошқа тушунчаларга таянган ҳолда ўринли сақлаб қолишимиз учун хизмат қилади. Айниқса биз учун маъно англатмайдиган кўплаб хонали рақамларга кўзимиз тушганда шундай қонуниятларга янада кўпроқ эҳтиёж туғилади. Психологиянинг хотира ва унинг имкониятларини ўрганувчи мнемоника соҳасида шундай қонуниятлар ҳақида билим берилади [1].

Бугунги кунда ҳаётимизни рақамларсиз тасуввур қилиб бўлмайди. Оддий иш ҳаракатимиздан тортиб, мураккаб функцияларни бажариш жараёнида ҳам рақамлар билан ҳисоблашишга мажбур бўламиз. Қарангки бошқа билимлар, тушунчалар, воқеялар ва информацияларга нисбатан ҳам рақамларни эслаб қолиш анчайин мураккаб. Айниқса, рақамларнинг сони ошиб боргани сари шунчалик уларни эслаб қолишимиз қийинлашиб боради.

Шунинг учун рақамларнинг сони қанчалик катта бўлишидан қатъий назар уларни пухта эслаб қолиш учун қўлланиладиган мнемоник техника “Можор системаси” ҳақида маълумот бериб ўтмоқчиман.

Можор системаси икки хонали сонларни олдин ундош товушларга боғлаш ва товушларнинг бош ҳарфларидан сўз тузиш, сўзлардан эса ноодатий воқеа тузиш орқали рақамларни яхши эслаб қолиш учун қўлланиладиган мнемоник техникадир. Можор тизими Ёҳан Вилкенман томонидан 1648 йилда ишлаб чиқилган. Бу техниканинг аҳамияти шундаки, биз ўзимиз учун аҳамиятли бўлган маъносиз рақамларни сўзларга боғлаб унга маъно берамиз ва эслашимиз керак бўлганда боғланган маъно орқали олдин воқеяни кейин воқеяда қатнашган сўзларни ва шу сўзларга беркитилган рақамларни хотирамизда осон тиклаймиз. Бу қандай амалга ошади? Маълумки, икки хонали рақамлар 00 дан бошланиб 01, 02, 03 ва ҳ.к охири 99 да тугайди жами 100 та икки хонали рақам. Системага солиш учун икки хонали ушбу рақамларнинг ҳар бирига битта аниқ маънони англатувчи сўзни беркитиш лозим. Фақат сўзларни рақамларга беркитиш жараёнида ҳар бир ишимизда тартиб бўлгани каби сўзларни ҳам тартибли равишда беркитишимиз керак. Бунинг учун 00 дан 99 гача бўлган рақамларни 10 та гуруҳга ажратишимиз лозим. Яъни 00 дан 09 гача бўлаган рақамлар битта ўнлик система, 10 дан 19 гача бўлганлари иккинчи ўнлик система, 20 дан 29 гача бўлган икки хонали рақамлар учунчи ўнлик система ва жами 90 дан 99 гача бўлган ўнлик системагача ўнта ўнлик система ҳосил бўлади. Тартиб шундан иборатки, ҳар ўнталик икки хонали рақамларга беркитилаётган сўзларнинг бош ҳарфи рақамларга қайсидир жиҳати билан ўхшаш бўлган битта ундош товушдан бошланиши керак. Беркитилган ўнта ундош товушни қуйидаги жадвалда кўришингиз мумкин. Ушбу жадвал Ҳусниддин Исмоилов томонидан ишлаб чиқилган [1. 107 бет].

 

Рақам

товуш

Қандай қилиб эслаб қолиш, мнемоник услуб осонроқ

0

С

C” ҳарфининг Айланаси 370 гирадус бўлганлиги учун нолга ўхшатиш мумкин, бунда “C” ҳарфининг ўнг томонида озгина очиқ жой борлигини ҳисобга олиш керак бўлади.

1

Т

Бунда асосий мантиқ “Т” ҳарфининг битта устундан иборатлиги

2

Н

Бунда эса ”Н” нинг икки устундан иборатлиги

3

З

Крил алифбосидаги “З” ҳарфининг 3 рақами билан ўхшашлигини ҳисобга олиш

4

Р (лот)

Инглизча 4 рақамининг охирги ҳарфидан (Фоур)

5

Л (лот)

Рим рақам системасида 50 айнан ”Л” ҳарфи билан белгиланади

6

Б (лот)

”Б” кичик ҳарфлар билан ёзилганда 6 рақамига ўхшаб қолади

7

К

“К” ҳарфига эътибор билан қаралса, унда иккита 7 рақамини бирлаштирилганини сезиш мумкин

8

Ф

“Ф”ҳарфининг ёзма шакли қисман бўлсада 8 рақамини эслатиб туради

9

г (лот)

“г” ҳарфининг ҳам ёзма шакли 9 рақамига яқин ҳисобланади

 

Юқорида келтирилган жадвалга таянган ҳолда ўзимга мослаб ҳар икки хонали рақамга у билан боғлиқ қандайдир маънони англатувчи сўзларни қўйиб чиққанман. Энди шу сўзларга эътиборингизни қаратмоқчиман.

 

00.              Секунд           20.Нобел        40.Ректор       60.Белгиц                  80.Факультет

01.              Сомса             21.Наса          41.Раққоса     61.Банк                      81.Фил

02.              Сел                 22.Нарвон      42.Рўза           62.Балет                     82.”Фасебоок”

03.              Сут                 23.Нон           43.Рок            63.Бобо                      83.Фен

04.              Стул               24.Нота          44.Арра          64.Бакалавр               84.Фасл

05.              Салат              25.Нўхот        45.Радар         65.Булоқ                    85.Фанаграмма

06.              Соябон           26.Нефтьь      46.Радио        66.Бургут                   86.Фантан

07.              Сумалак         27.Наполион 47.Реклама     67.Бумеранг              87.Фалсафа

08.              Сейф              28.Натариус  48.Руҳшунос 68.Балиқ                    88.Файтун

09.              Самалиёт       29.Наркос      49.Расадхона 69.”Беелине”             89.Филология

10.              Туғилган кун30.Зайтун       50.Лимон       70.Контенир              90.Ганди

11.              Терак              31.Зиёнет       51.Лой            71.Коболт                  91.Генетика

12.              Титаник         32.Зорро         52.Лаган        72.Карта                     92.Гимн

13.              Тут                  33.Зебра         53.Лор                        73.Кит                        93.Гул

14.              Тест                34.Зира           54.Лайлак      74.Кола                      94.Голф

15.              Туман             35.Занжир      55.Лаваш       75.Кафедра                95.Глобус

16.              Талаба                        36.Замбил      56.Лицей       76.Кубик                    96.Гитара

17.              Тегирмон       37.Зилзила     57.Латарея     77.Камалак                97.Газета

18.              Таржимон      38.Зопарк       58.Литенант  78.Конституция        98.Гранд

19.              Тельефон       39.Зиёратгоҳ 59.Лакаматив            79.Компьютер           99.”Гоогле”

 

Кўриб турганингиздек ҳар бир икки хонали рақам олдин ундош товушга ва шу товушдан тузилган сўзларга уланган. Сўзлар эса ўзига беркитилган рақамга қайсидир жиҳати билан боғланган. Масалан 04 – стул нега? 4 та оёғи борлиги учун. 08 – сейф. 8 та бурчаги борлиги учун. 12 – титаник. 1912 йилда чўккани учун. 17 – тегирмон 7 хазинанинг бири бўлгани учун, 47 – реклама 7 та ҳарф бўлгани учун ва ҳ.к. Менинг системамдаги барча сўзлар мен учун мантиққа эга ва улрни ўзимга мослаб тузганман. Агар сиз ҳам уни ўзлаштирмоқчи бўлсангиз ўзингизга мос сўзларни рақамларга қўйиб чиқишинги керак бўлади. Фақат сиз боғлаётган сўзлар рақамга нимаси биландир ўхшаши керак ва сўзлар имкон қадар мавҳум эмас аниқ бўлиши лозим.

Энди охирги босқич рақамларни эслатиб турувчи сўзлардан битта ноодатий воқея тузиш ҳақида фикр юритамиз. Бу қандай амалга ошади? Тасаввур қилинг ўнталик рақамга кўзингиз тушди ва сиз учун шу рақамларни эслаб қолиш зарур. Лекин табиий равишда бундай рақамни эслаб қолишингиз жуда қийин. Агар кучли хотира соҳиби бўлмасангиз албатта. Лекин ушбу рақамларни можор системасига солишга улгурсангиз суст хотира эгаси бўлишингиздан қатъий назар уларни бехато эслаб қолишингиз мумкин. Мисол учун мана сизга ўша ўнта рақам.

5570116819 бу рақамларни тўлиқ ўқийдиган бўлсак 5 миллиярд 570 миллион 116 минг 819 сони ҳосил бўлади. Системага солиш учун уларни икки хонали сонларга ажаратиб ҳосил бўлган рақамларга беркитилган бешта сўзни эслашимиз керак. Мана улар. 55 – лаваш, 70 – контенер, 19 – терак, 68 – балиқ, 19 – тельефон. Энди мана шу сўзлардан битта ноодатий воқея тузишимиз керак бўлади. Воқея қанчалик ноодатий бўлса уни сақлаб қолишимиз шунчалик осон бўлади. Воқея қуйидагича. Эрталаб ишга кетаётиб йўлдаги кафега кириб лаваш едим, сўнг кўчага чиқиб контенерга миниб ишга бордим. Ишхонага кираётиб йўл четидаги теракзорнинг ичида сакраб кетаётган балиқларга кўзим тушди ва уларни тутиш учун ҳамкасбларимга тельефон қила бошладим.

Энди мен юқоридаги рақамларни эслашим учун албатта олдин воқеяни эслашим лозим. Воқеяда эрталаб ишга кетаётиб кафега кириб лаваш (лаваш - 55) едим. Сўнг контенерга (контенер - 70) миниб ишга бордим. Ишхонага кираётиб теракзорнинг (терак - 11) ичида сакраб кетаётган балиқларга (балиқ - 68) кўзим тушди ва уларни тутиш учун ҳамкасбларимга тельефон (тельефон - 19) қилдим. Кўриб турганингиздек воқея худди мен айтгандек ноодатий яъний реал эмас. Унинг биринчи жумласига эътибор беринг. Кафега кириб лавашни эрталаб эмас, тушда ёки кечки пайт йийишим мумкин, эрталаб эса уйдан чой ичаман. Иккинчи жумласи эса биринчисидан ҳам ўтиб тушган ноодатий. Чунки ҳеч қайси ўқитувчи ишга контенерда бормайди. Учинчи жумласи ҳам худди шундай ишхонам ёнида теракзор йўқ. Теракзорнинг ичида эса балиқлар сакраб юрмайди ва уларни тутиш учун ҳеч кимга тельефон қилишимга ҳожат йўқ. 5570116819

Бу тизимни ўзимга мослаб тузиб чиқишим ва тўлиқ ўзлаштиришим учун қирқ кун вақт сарфлаганман. Натижада у менинг энг ишончли шеригимга айланган. Можор системасини ҳар қандай нўноқ хотираси заиф инсон ҳам яхши ўзлаштира олса хотираси кучли инсонларники каби рақамларни бехато эслаб қола олади. Бунда энг муҳими рақамларга кўзимиз тушганда воқеяни тузишга қанча вақт сарфлашимизда. Воқеяни қанчалик тез туза олсак шунчалик тиғиз вазиятлардаги вақт бизнинг фойдамизга ишлай бошлайди.

Жадаллашиб бораётган бугунги даврда ушбу система ҳар бир инсон учун зарурдир. Ривожланган давлатлардаги бизнесменлар, банкерлар ва ҳисоб китоб билан шуғулланадиган барча касб эгалари ушбу системани яхши билиши фикримнинг исботи. Ушбу системанинг аҳамияти уни таълим тизимига ҳам кенг жорий қилишга эҳтиёж борлигини англатади.

Ҳозирги кунда таълим тизимига кириб келган ва кенг ўрганилаётган кўплаб метод ва технологиялар қаторига можор системасини ҳам киритиш зарур. Чунки рақамлар билан ишлаш мумкин бўлган барча фанларда бу метод ас қотади. Айниқса тарих, (саналарни эслаб қолиш учун) математика, (керакли рақамларни эслаб қолиш учун) география, (мамлакатларнинг майдони ва узунлигини эслаб қолиш учун) адабиёт (адибларни туғилган ёки вафод этган саналарини эслаб қолиш учун) дарсларида бунга эҳтиёж юқори.

Хулоса қилиб айтганда темир асбоб ишлаб турганда зангламагани каби инсон хотираси ҳам етарли қувватда ишлаганда ўз хусусиятини сақлаб қолади. Можор системсида эса рақамлар ва сўзлар бир-бирига боғланганлиги сабаб бу система бизнинг ўнг ва чап бош мия ярим шарларимизни бир вақтда ишлашига имкон беради. Натижада инсон хотирасининг ишлаш тезлиги ошади. Система шу жиҳати билан бугунги кун ўқувчиси, талабаси ва ўқитувчилари учун аҳамиятли ва зарур.

 

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

 

1.                  Каримова.В. “Психология” Тошкент 2002.

2.                  Рахмонов Ш “Мукаммал хотира” Тошкент 2014.

3.                  Ғозиев. Э. “Умумий психология” Тошкент 2010.

 

Поступила в редакцию 12.12.2016 г.

2006-2019 © Журнал научных публикаций аспирантов и докторантов.
Все материалы, размещенные на данном сайте, охраняются авторским правом. При использовании материалов сайта активная ссылка на первоисточник обязательна.