ISSN 1991-3087
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100
Яндекс.Метрика

НА ГЛАВНУЮ

Проблемная организация уроков родного языка началных классов

 

Муминова Нилуфар Абдурахмоновна,

преподаватель кафедры методики дошкольного и начального образования Каршинского государственного университета.

 

Бошланғич синф она тили дарсларини муаммоли ташкил этиш

 

Муминова Нилуфар Абдурахмоновна,

Qarshi Du Maktabgacha va Boshlang‘ich ta’lim metodikasi kafedrasi o‘qituvchisi.

 

“Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнини юқори сифатли ўқув адабиётлари ва илғор педагогик технология-лари билан таъминлаш, узлуксиз таълим тизимини ахборотлаштиришни амалга ошириш асосий вазифалардан этиб белгиланган.

Ушбу масалаларни амалга оширишда республикамизнинг педагог-олим ва амалиётчилари томонидан ижтимоий-педагогик шароитга мослашган таълим технологияларини ишлаб чиқиш ва уларни таълим-тарбия жараёнига жорий этиш борасида муҳим аҳамиятга молик ишлар олиб борилмоқда. Ана шундай технологиялардан муаммоли таълимни алоҳида кўрсатиш мақсадга мувофиқ.

Муаммоли ўқитишда изланиш характеридаги ўқув масалаларининг ўрни бениҳоя катта. “Масала” тушунчаси турмушда ҳам, фанда ҳам кўн қўланиладиган тушунчалардан биридир. Айниқса, бу тушунча табиий-математик циклдаги фанларда кўп қўлланилади.

Масаланинг характерли хусусияти унинг изланишга қаратилганлигидир.Ўқувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштиришда масаланинг имкониятлари анча кенг, албатта. Аввало масала тилга оид бўлган билимларни излаб топишга қаратилганлиги учун ҳам уни бажаришда ўқувчилар ўз ижодий кучларини тўла сафарбар қилишга ҳаракат қиладилар.Билишга оид масалалар назарий характерда ҳам, амалий характерда ҳам бўлиши мумкин.

Назарий масалалар тил ҳодисаларини мустақил ку­затиш, таққослаш, умумлаштириш, ўхшаш ва фарқли томонларини аниқлаш орқали янги билимлар олишга қаратилган. Бу масалалар, асосан, ўқувчининг ижодий фаолият тажрибасига таянган ҳолда тилнинг назарий асосларини «очиш»га хизмат қилади. Айниқса, ўзбек тилининг назарий асосларини парадигматик негизда ўрганишда лингвистик масалалар мухим роль ўйнайди. Ўқувчи бир-бирига яқин парадигмалар ёки қарама-қарши парадигмаларни мустақил равишда кузатиш, таққослаш, ўхшаш ва фарқли томонларини аниқлаш орқали янги билимларни эгаллашга томон дадил қадам ташлайди.

Она тили дарсларида муаммоли ўқитишни қуйидагича ташкил этишни таклиф этамиз:

1-масала. Аввал унли, кейин ундош товушларни талаффуз қилиб кўринг. Сиз улар орасида қандай фарқни сезяпсиз? Қайси белгиларга қараб сиз уларни унли ва ундош товушларга ажратдингиз?

Фикрингизнинг тўғрилигини қандай исботлайсиз?

2-  масала. Ҳарфларнинг қандай жойлаштирилган қатори альфавит дейилади? Луғатларда ва турли рўйхатларда сўзлар альфавит тартибида жойлаштирилади. Нима учун? Альфавит тартибини билишнингқандай аҳамияти бор?

3-масала. Нима учун биз тилимизда урғули ва урғусиз бўғин деган тушунчани қўллаймиз. Сиз уларни қандай ажратасиз? Сўзларда урғуни тўғри қўллашнинг аҳамияти нимада?

4-масала. -ли, -лик, -чи, -чилик қўшимчалари ёрдамида сўзлар ясанг. Буларнинг сўз ясовчи қўшимча эканлигини қандай исботлайсиз?

Она тили дарсларида ташкил этиладиган муаммоли-лингвистик маса­лалар ўқувчиларнинг фикрлаш фаолиятини фаоллаштиришга, уларнинг ижодий имкониятларини кенгайтиришга самарали таъсир кўрсатади.

Она тили дарсларида амалий харак­тердаги масалалар ҳам ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотади. Чунки у тилнинг ўз қоидалари ва таърифлари билан иш кўрмасдан, балки унинг асосий материали бўлган сўз, сўз бирикмаси, ган ва матнларни кузатиш, таққослаш, умумлаштириш орқали ўзига номаълум бўлган янги билимларни эгаллайди.

Амалий масалалар тил ўқитишнинг амалий йўналишини кучайтиради. Ўқувчи бундай масалалар орқали амалиётдан назарияга йўл топади. Бу эса тилнинг наза­рий асосларини онгли ва пухта ўзлаштириш имкониятини яратади.

Амалий масалаларнинг яна бир муҳим томони шундаки, у ўқувчиларни муаммоли вазиятларга олиб келади. Бундай вазият, шубҳасиз фаолликни кўзғатади.

Қуйида ана шу топшириқлардан намуналар келтира­миз:

“Нутқ товушлари”га оид масалалар:

1-масала. Қатик - қаттиқ, дара –дарпа сингари сўзларнинг фарқи борми? Уларнинг бир сўз эмаслигини исботланг.

2-масала. Сиз бур -бўр, боғ -буғ, бол - бул, тош - тиш, туп - тўп, стол - стул сингари сўзларга дуч келасиз. Уларни фарқлашга сизга нима ёрдам беради?

3-масала. Азаматнинг томоғи оғриб докторга мурожаат қилди. Логопед ундан “а” товушини талаффуз қилишни сўради. Нега врач ундан бошқа товушни эмас, “а” ни талаффуз қилишни талаб қилди?

 

Фойдаланилган адабиётлар

 

1.                  Авлиёқулов Н.Х. Замонавий ўқитиш технологиялари.- Бухоро: Матбаа, 2001.- 68 б.

2.                  Юнусов Қ. Бошланғич синф ўқувчиларида имловий хушёрликни шакллантиришда тафаккур жараёни. Илмий-услубий мақолалар тўплами. АВХТПМОИ – 1994, 59 б.

 

Поступила в редакцию 04.05.2018 г.

2006-2019 © Журнал научных публикаций аспирантов и докторантов.
Все материалы, размещенные на данном сайте, охраняются авторским правом. При использовании материалов сайта активная ссылка на первоисточник обязательна.