ISSN 1991-3087
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100
Яндекс.Метрика

НА ГЛАВНУЮ

Музыкальное воспитание в дошкольных образовательных учреждениях

 

Мактабгача таълим муассасаларида мусиқа тарбияси

 

Мурадов Мухитдин Кодирович,

старший преподаватель Каршинского государственного университета,

Халикова Мукаддас Кахрамоновна,

заведующая дошкольного образовательного учреждения №50 Каршинского городского управления дошкольного образования.

 

Ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама мукаммал инсон қилиб тарбиялаш ҳозирги куннинг энг долзарб масалаларидан биридир. Мамлакатимизда миллий генофондни мустаҳкамлаш, ёш авлодни етук кадрлар этиб тарбиялаш масалаларига доимий эътибор қаратиб келинмоқда.

Хусусан, мактабгача таълим тизимини таркибий жиҳатдан тубдан ислоҳ қилиш, мазкур муассасаларга болаларни тўла қамраб олиш бўйича муҳим вазифалар қўйилган эди. Президентимизнинг 2017 йил 30 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ бу соҳада янги тизим яратилди. 

Демак, давлат аҳамиятига молик бўлган бу муҳим вазифани амалга оширишда мактабгача таълим муассасалари муҳим ўрин тутади ва таълим самараси муваффақияти кўп жиҳатдан тарбиячига боғлиқ.

Мактабгача ёшдаги болаларга эстетик тарбия беришда мусиқадан фойдаланиш, бу кичкинтойларни ёшлигидан бошлаб мусиқага ошно қилиб тарбиялаш демакдир. Ўз навбатида шуни айтиш керакки, мактабгача таълим муассасаларида яъни, кичик ёшдаги болаларга эстетик тарбия беришда мусиқанинг ўзига хос ўрни бор.

Мусиқага ёшликдан уйғонган қизиқиш кишининг кейинги мусиқавий ривожида кучли таъсир ўтказади, бошқа кўникма ва дидларнинг шаклланишини таъминлайди, болада яхши мусиқали дидни тарбиялайди.

Мусиқа –эстетик ва маънавий кайфиятнинг улкан манбаидир. Буюк табиб ва олим Ибн Сино бобомиз ҳам мусиқанинг ҳиссий таъсир кучини эътироф этган ҳолда уни ўзининг тиббиётга оид китобларида акс эттирган ҳамда руҳий касалликларни даволашда шифо дастури сифатида тавсия қилган. “Тиб қонуни” асарида бир ўринда мусиқанинг руҳий таъсир кучига юксак баҳо бериб, гудакнинг тарбиясидаги аҳамиятини шундай таърифлаганлар: “Гудакнинг танаси чиниқиши учун икки нарса зарур: бири уни аста қимирлатиб тебратиш, иккинчиси онасининг қўшиғи (алласи). Биринчиси танасига, иккинчиси – руҳига тегишлидир” [3. 18].

Албатта мусиқа раҳбарлар томонидан мактабгача таълим тизимида берилаётган мусиқий тарбия кичкинтойларнинг мусиқий иқтидорини ривожлантириш билан биргаликда баркамол бўлиб ўсишларида муносиб ўрин тутади.

Мусиқий тарбия вазифалари:

1.                  Мусиқага муҳаббат ва қизиқишни ўстириш.

2.                  Болаларнинг мусиқий тажрибасини бойитиш (мусиқий асарлар асосида).

3.                  Болаларни оддий мусиқий тушунчалар билан таништириш, мусиқа тинглаш, куйлаш, мусиқий ритмикаси борасида малакаларни ривожлантириш.

4.                  Болаларда эмоционал ҳисни шакллантириш. Уларда лад ҳисси, ритм туйғусини ўстириш.

5.                  Мусиқий дидни ўстириш (мусиқий таассуротлар асосида).

6.                  Болаларда ижодкорликни ўстириш (барча фаолиятлар асосида).

Тарбиячи ўз дастурига ўзбек композитори ва бастакорларнинг болалар учун ёзилган куй ва қўшиқларидан киритиши лозим. Мусиқий асарлар болаларнинг психологик хусусиятларини, уларнинг қизиқишлари ва дунёқарашларини ҳисобга олган ҳолда танланиши керак.

Кичкинтойларнинг келажакда эстетик жиҳатдан етук бўлиши учун мактабгача таълим муассасаларида тасвирий санъат ва бошқа фанлар қатори бошланғич мусиқий тарбия ҳам сифатли берилмоғи лозим.

Ҳозирги кун талаби мактабгача таълим муассасалари олдига мусиқий- эстетик тарбия бериш борасида аниқ вазифаларни қўяди:

-                   болаларни табиат гўзалликларини, бадиий асарларни идрок этиш;

-                   эстетик дид ва ҳиссиётни шакллантириш;

-                   ҳаётда гўзаллик тушунчасини тўлиқлигича англашни ўргатиш;

-                   болаларга бадиий ижодкорликни шакллантириш;

-                   болаларда гўзалликни ўз ҳаётларига, ўз фаолиятларига олиб киришни ўргатиш ва ҳоказо.

Демак, тарбиячи кичкинтойларни мусиқага ошно қилишда таълимнинг турли усулларидан муносиб фойдаланиши керак. Болалар қўшиқларини кичкинтойларга ўргатишда мусиқа раҳбари касбий малакаларга эга бўлиб машғулотлар жараёнида болаларни фаоллаштириш, мустақил фаолият кўрсата оладиган қилиб тарбиялаши лозим.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, мактабгача таълим муассасаларида мусиқа воситасида кичик ёшдаги болаларни мусиқий маданиятини шакллантиришдан иборат.

 

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

 

1. Каримов И.А. Баркамол авлод Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. -Т.: Шарқ, 1997, 63 б.

2. Жумабоев М. Болалар адабиёти. Дарслик-мажмуа. -Т.: Ўқитувчи, 1994 й. -251б.

3. Ражабов И “Мақомлар” Т: Санъат. 2006-йил 18-б.

 

Поступила в редакцию 11.07.2018 г.

2006-2019 © Журнал научных публикаций аспирантов и докторантов.
Все материалы, размещенные на данном сайте, охраняются авторским правом. При использовании материалов сайта активная ссылка на первоисточник обязательна.